Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русскомIn English
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
O`zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati press-service.uz
O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali gov.uz
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisinin’ qonunchilik palatasi parliament.gov.uz
O`zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati senat.uz
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali my.gov.uz
Qoraqalpog’iston Respublikasi Vazirlar kengashi sovminrk.gov.uz
ZiyoNET axborot-ta’lim portali ziyonet.uz
O`zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari ma’lumotlari milliy bazasi lex.uz
Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi natlib.uz
Respublika axborot-kutubxona markazi infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Хўш келибсиз

 

  Президентимизнинг 2006-йил 20-июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш туғрисида»ги ПК-381-сон, 2011 йил 23-февральдаги «2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот - кутубхона ва ахборот - ресурслари хизматларини янада сифатли ривожлантириш чора - тадбирлари туғрисида»ги ПК-1487-сон қарорларида, шунингдек, 2011-йил 13-апрелдаги «Ахборот-кутубхона фаолияти туғрисида»ги қонунида мамлакатимиз ахолисига ахборот - кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш ва такомиллаштириш йуллари белгилаб берилган.

Қабул қилинган қонун ва қарорлар, фан, таълим ва маданиятнинг юксалишига кенг имкониятлар очиб бериш билан бирга, ахборот манбай бўлган кутубхоналарнинг фаолиятига ҳам катта ўзгаришлар киритилишига ва замон талабларига мос даражада ривожланишига замин яратди. Ахборот кутубхона муассасаларини ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасалари уқувчилари  ҳамда аҳолининг замонавий ахборот  технологияларидан  фойдаланган ҳолда  мунтазам  таълим олиши ва мустақил билим эгаллашига  эришиш, халқаро  кутубхоналараро абонемент тизимини  йулга қуйилиши, электрон маълумотлар базаларини шакллантириш орқали ахборот-библиография хизмати  кўрсатиш  учун катта имкониятлар эшиги очиб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказида замон талабларига ҳамоҳанг ҳолда замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши, аҳолининг маънавий онги ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантиришда яхши самара бермоқда.

Марказда 7 та бўлим, 5 та сектор, Маълумот ва кутубхона ҳўжжатларини бўтлаш, Маълумот ва кутубхона ҳўжжатларини қайта ишлаш, каталоглаштириш,  Маълумот ва кутубхона ҳўжжатларини сақлаш, Маълумот библиография, Ахборот технология, Илмий методик, Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлимлари, Компьютерлар зали, Улкашунослик,  Ҳуқуқий ахборот, Уқувчилар зали ва Йиғма электрон  каталог секторлари аҳолига ахборот кутубхона хизматини кўрсатмоқда.

Бугунги фойдаланувчилар:

- ахборот-кутубхона марказидаги  нафақат босма  асарлардан, балки электрон шаклдаги  ахборотлар, электрон  китоблар, мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланиш;

- узига керакли  ахборотни электрон қидирув дастури ёрдамида  тез ва қулай топиш.

- керакли ахборот ҳўжжатларидан нусҳа кўчириш;

- компьютердан мустақил фойдаланиш;

- ахборотни принтер ёрдамида чоп этиш;

- мавзулар буйича тақдимотларни тайёрлаш учун  буюртма бериш;

- электрон шаклдаги ҳўжжатни ахборот ташувчиларга маълум қисмини кўчириб олиш;

- сканерлаш йули билан ҳўжжатнинг электрон  вариантини яратиш;

- слайдлар тайёрлаш;

           - узаро ахборот алмашиш имкониятларига эга бўлдилар.

 

Фойдаланувчиларнинг кенг қамровли дунёвий ахборотларга эга бўлиши учун компьтерлар локал ва Интернет тармокларига «Ziyonet» уқув - ахборот,  Lex Uz ҳуқуқий ахборот излаш тизимларига уланган.Норма ҳуқуқий тулик матнли базаси билан таъминланган 

Марказимизнинг электрон кутубхонасида  аудио, видео ва гапирувчи электрон нашрлар, услубий - библиографик қулланмалар, луғатлар, мультимедиа дастурлари, мақолаларнинг электрон- аналитик картотекалари, янги адабиётларнинг  электрон кўргазмалари, мавзулар буйича тақдимотлар, рефератлар, маъруза матнлари ва бадиий  адабиётларнинг электрон нусҳаларидан фойдаланиш йўлга  қўйилган.

Марказ жамғармаси ҳар йили фойдаланувчиларнинг талабларига асосан  адабиётлар, вақтли матбуот нашрлари билан тулиқтирилиб борилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази ҳудудимизда чиқадиган китобларнинг, газета ва журналларнинг мажбурий нусхаси билан таъминланади.

Оммавий тадбирлар кутубхоначилик ишининг асоси ҳисобланади. Ахборот кутубхона марказида миллий меросларимизни, Ватанимизнинг маънавий куч - қудратини янада юксалтиришда бобаларимиздан мерос бўлиб келаётган маънавий қадриятларимизни ва  миллийлигимизни чуқур англашга, инсонларни биринчи навбатда ёшларни Ватанимизга, халқимизга садоқатлик руҳида тарбиялашда  Республикамизда маънавий –маърифий ишларни кучайтириш мақсадида  Қорақалпоғистон  Республикаси маънавият ва маърифат маркази, Камолот ЁИХ Қорақалпоғистон  бўлими, Фуқоралик жамият шаклланиш мониторинг қилиш мустақил институти ҚР Минтақавий бўлинмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тассаруфидаги ҳарбий қисмлар кутубхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, «Каракалпакстан», «Билим» нашриётлари, Олий уқув юртлари ва бошқа да муассасалар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона  маркази ходимлари ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эхтиёжларини  қондиришга, аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлашда хизмат кўрсата беради.



Qoraqalpog'iston Respublikasining axborot-kutubxona markazining maxsus sayti
© 2009-2015. Qoraqalpog'iston Respublikasining axborot-kutubxona markazi
Barcha savollar bo'yicha maxsus elektron manzilga murojat qiling