Мәнзил: Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, Муқумий көшеси, 48

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Жумыс ўақты:
Ҳәр күни 9:00 дан 18:00 дейин

Дем алыс күни: екшенби

Санитар күни:
ҳәр айдың ақырғы жума күни.

ЎзбекчаНа русском
 
 
Сайт бойынша излеў
Пайдалы ресурслар
O`zbekiston Respublikasi Prezidentining matbuot xizmati press-service.uz
O‘zbekiston Respublikasining Hukumat portali gov.uz
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisinin’ qonunchilik palatasi parliament.gov.uz
O`zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati senat.uz
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisinin’ qonunchilik palatasi parliament.gov.uz
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali my.gov.uz
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер кеңеси sovminrk.gov.uz
ZiyoNET axborot-ta’lim portali ziyonet.uz
O`zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari ma’lumotlari milliy bazasi lex.uz
Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi natlib.uz
Respublika axborot-kutubxona markazi infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Китапханамызға келген жаңа әдебиятлар. Ноябрь-2018
 

5Ўзб

А 15

Абдураҳмн қизи, Гулжаҳон

            Мерос [Матн]: шеърлар ва ҳикоялар/ Гулжаҳон Абдураҳмон қизи.-Тошкент: Fафур Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 128 б.

ISBN 978-9943-5014-4-7: 6200 сўм

 

  Салкам бир асрлик умирини қоралаб кўйган ижодкор Гулжаҳон Абдураҳмон қизи шеър ва ҳикоялари орқали ўз ҳаётий тажрибасини келажак авлод билан ўртоклашади. Унинг ижодида панд-насиҳат асосий ўрин тутади.

5 Ўзб

Б 43

Баҳриддинов, З.

            Митти гуллар ифори [Матн]: ғазалларухаммаслар,тўртликлар,    фардлар/ З. Баҳриддинов. - Тошкент: Istiqlol, 2015. - 56 б. - ISBN 978-9943-4459-1-8: 7000 сўм

 

Бу китобдан жой олган ғазаллар, мухаммаслар, тўртликлар устоз шоирнинг турли йилларда ёзган ижод гулшанидан саралаб олинган. Уларда шоир чин инсонийлик, дўстлик ва муҳаббатни, чинакам гўзалликни жўшиб куйлайди.

74.200. 51

В 88

            Вояга етмаганларни экстремистик, террористик ва миссионерлик оқимларининг таъсири ва бошқа ёт ғоялардан асрашнинг ижтимоий-хуқуқий жиҳатлари [Матн]: Республика конференция материаллар тўплами/ Масьул муҳаррир: К. Қуронбоев,  Г. Маткаримова, Тақризчилар: Ю.Ф. Муҳиддинова,  Н. Сайдалиева. - Тошкент: Nishon-noshir, 2015. - 360 б. - ISBN 978-9943-378-62-9: 6400 сўм

Мазкур Республика конференция материаллари тўплами вояга етмаган ёшларни турли кўринишидаги ёт ғоялардан асраш масалаларга бағишланган бўлиб, унда юртимизда кўзга кўринган соҳа мутахассислари, тадқиқодчиларнинг ушбу масала бўйича ёзилган мақолалари жамланган.

5Ўзб

К 36

Келдиёрова, Муяссар

            Сурхон элим [Матн]: шеърлар, бадиалар/ Муяссар Келдиёрова; Тақризчи: Б.Ёриев. - Термиз: Сурхон-Нашр, 2015. - 60 б. - ISBN 978-9943-4522-8-2: 14000 сўм

Шоира опамиз бу тўпламида юртнинг гўзал, ҳаётнинг гўзал эканлигин, ҳар ёнда ўзгаришлару, дилда шукроналик, ёш юрак ҳаётга ҳамқадамлик исташини куйлайди. Яхшиларга олқиши, ёмонларга ўгити шеърий сатрларга кўчган..

74.202

К 65

            Компьютерли ўқитиш тизимларида билимлар базасини ташкил этиш [Матн]/ О. Бобомуродов, Ш. Шарипов, Н. Рахимов; Масъул муҳарир Б.Ш. Раджабов. - Тошкентан, 2011. - 112 б. - ISBN 978-9943-19-180-8: 4500 сўм

 

Монографияда компьютерли ўқитиш тизимларида билимлар базасини ташкил этиш назарий ва амалий масалаларнинг тадқиқ қилиш натижалари баён қилинган. жумладан, электрон воситалар ўқитиш тизимлари қўлланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари, компьютерли ўқитиш тизимларини ташкил этишда интелектуал элементларни шакиллантириш, ўқитиш тизимида компьютерли воситаларни қуллашнинг дастурий алгоритмик воситалар билан боғлиқ илмий-амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

5Ўзб

М 23

Мамарасулова, М.

            Нишона сатрлар [Матн]: ҳикоялар, масаллар ва таржима/ М. Мамарасулова. - Тошкент: Hilol-Media, 2017. - 72 б. - ISBN 978-9943-5140-1-0: 8500  сўм

 

Муқаддаснинг ҳиқоялари ёки масаллардаги воқеаларнинг оддий, сюжетларнинг содда эканлиги, унинг мана шу оддий воқеалардан ибратли ечим, кутилмаган хотима чиқаришга уриниши таҳсинга сазовор. М. Мамарасулова- ёш қаламкаш, ҳали ҳаваскорлик мақомидаги ижодкор. Зеро, буни бу тўплам унинг биринчи китобчаси эканлигидан билса ҳам бўлади.

83.3

М 37

Маҳкамов, О.

            Гуртепа тарихига бир назар [Матн]/ О. Маҳкамов. - Тошкент: Наманган , 2017. - 192 б. - ISBN 978-9943-4838-3-5: 18000 сўм

 

Маҳкамов Омонбой ушбу тўплам орқали юрт равнақи ва миллат келажаги учун камарбаста бўлган юртдошларини хотирлайди, уларнинг фаолиятини мухтасар сатрларда баён қилишга уринади.

5Ўзб

О 14

Обиддинов, А.

            Алладан яралган олам [Матн]: бадиалар, ҳажвиялар, ҳикоялар/ А. Обиддинов. - Қарши: Насаф, 2015. - 106 б. - ISBN 978-9943-18-230-1: 3000 сўм

 

Инсон такдири мураккаб ҳодисаларга, кутилмаган воқияларга бой. Гоҳида одам боласи тақдирнинг оғир зарбаларига, қийин синовларига ҳам дуч келади. Оғир дамларда ҳам ўзлигини сақлаб қолган одам бундай синовлардан бардош билан ўта олади. Ушбу китобда турфа такдирлар, шунингдек одамийлик ўйлари баён этилган.

87.7

Р 33

Раҳим, Зиёвуддин  

            Кенг ризқ  ва барака омиллари [Матн]/ З.Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли; Муҳаррир: Э. Бобомурод, Тақризчи: А. Турсунов. - Тошкент: Тошкент  ислом унверситети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. - 168 б. - ISBN 978-9943-390-21-8: 5000 сўм

 

Диний-маърифий мавзуда битилган ушбу рисола ризқ тушунчаси, ризқни ҳосил киладиган касб-ҳунар ва шу ризқ купайиб-камайишига сабаб бўладиган омиллар хусусида атрофлича мушоҳада қилиш ва фикр юритишга ундайди.

82.3(5Ўз)

Р 99

Рўзиева, М.

            Ўзбек фольклорида ранг символикаси [Матн]/ М. Рўзиева; Масъул мухаррир: М. Жураев, Тақризчилар: Ш. Турдимов,  Д. Ураева. - Тошкентан, 2016. - 208 б. - ISBN 978-9943-19-368-0: 21000 сўм

 

Монографияда рангнинг халқ лирикаси ва достонлардаги семантикаси, бадиий-эстетик вазифаси кенг кўламда ёритип берилганитоб фольклоршунос, адабиётшунос, этнограф талабалар ҳам халқимизнинг миллий қадриятлари билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.

88.37

С 33

Сатторов, Э.Н.

            Омадга эришиш психологияси [Матн]: ҳаётда ва профессионал фаолиятда омадга эришишни хоҳловчилар учун/ Э.Н. Сатторов; Тақризчилар Г.Б. Шоумаров,  Н.Г. Комилова. - Тошкент: F. Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2014. - 132 б. - ISBN 978-9943-03-516-4: 4500 сўм

 

Қўлланмада омадга элтувчи йўл сифатида ҳар бир киши учун психологик билимларнинг аҳамияти, шахслараро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўзини ўзи билишнинг аҳамияти, шахс хулқ - атворини белгилаб берувчи омиллар, хулқ-атвор мотивлар, бошқа одамлар билан муносабатларни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари, ташқи кўриниш, хатти-ҳаракатлар каби масалалар ўз ифодасини топган.

5 Ўзб

С 95

Субҳон, Шермурод

            Сокин сўз суврати: шеърлар/ Шермурод Субҳон; Масъул муҳаррир: Б. Рўзимуҳаммад. -  Тoшкент: Sharq, 2012. - 96 б. - ISBN 978-9943-00--895-3: 6500 сўм

 

Шоир Субҳон Шермурод ифодани ўта нозиклаштириш лаёқатига эга тоифасига мансуб: дунёни теран кузатади ва шу баробарида инсоннинг воқеликка кундалик муносабатинимас, балки майда-чуйда ташвишу армонлардан холи алпозда юрак туб-тубларида жилваланадиган илоҳий тўлқинларни қаламга олади.

5 Ўзб

С 96

Султонов, А.

            Умрим кўзгуси [Матн]: шеърлар, ҳикоялар/ А. Султонов; Муҳаррир Х. Қўчқорова. - Tошкнт: Mashhur-press, 2016. - 96 б. - ISBN 978-9943-4650-9-1: 12000 сўм

 

Муаллифнинг ушбу китобида катта ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб ёзилган шеър ва ҳикоялари саралаб жамланган. Ушбу жамланган шеърлар ва ҳикоялар қалбларга чин инсоний фазилатларни жойлай олиш, самимий, содда ва халқона рухда ёзилганлиги билан аҳамиятлидир.

5 Ўзб

Т 87

Туроб, Э.

            Ишқ таронаси [Матн]:/ Э. Туроб; Э. Туропов; Муҳарир Ю. Зиёдов, Техник муҳарир Ш. Раҳманов. - Қарши: Насаф, 2016. - 92 б. - ISBN 978-9943-18-236-3: 3300 сўм

 

Эркин Туробнинг шеърлари мавзу жиҳатидан ранг-баранг: Ватан, табиат, эзгулик, инсонийлик шарафлаш каби мавзуларда ўзига хос йўсинда қалам тебрата олган.

5 Ўзб

У 13                                                                  

Убайдулло, Темур

            Пастлаб учган турналар [Матн]: қиссалар/ Темур Убайдулло. - Тошкент: Ozbekiston, 2014. - 320 б. - ISBN 978-9943-28-048-9 (Муқова): 27000 сўм

 

Таниқли адиб Темур Убайдуллонинг ушбу китобига насрий асарлари жамланган. Инсонийлик, садоқат, меҳру мурувват, муҳаббат сингари қадриятлар, табиатни эъзозлаш мавзуларидаги  қиссаларнинг ҳар бири ўзига хос тасвирларда баён қилинган.

5Ўзб

Х-14

Хаёл, Азиз

            Кўнгил дурлари [Матн]: шеърлар, мансуралар, ҳикоялар, тўртликлар; адабий-бадиий нашр/ Азиз Хаёл. – Фарғона: Фарғона нашриёти, 2017. - 96 б. - ISBN 978-9943-4917-1-7: 13000 сўм

Ушбу тўпламдан марҳум ижодкор Азиз Ҳаёлнинг ҳикоя ва масаллар ва шеърлари, ҳикматли тўртликлари ўрин олган. Уларда кишлоқ кишилари кечинмалари, табиат манзаралари, фасллар гўзаллиги, Ватанга бўлган беминнат муҳаббат ифодаланган.

5Ўзб

Ш 47

Шер, А.

            Куртакларга беркинган баҳор [Матн]: янги шеърлар, туркумлар, таржималар/ А. Шер; Муҳаррир Субҳон Рауф, Россом Э. Абдикайирова. - Тошкент: Ўзбекистон  2016. - 120 б. - ISBN 978-9943-28-723-5: 3600 сўм

 

 
Абдулла Шернинг қўлингиздаги ушбу китобда ҳар қандай юракни ҳам ларзага соладиган оташин туйғу ва донишмандона ҳикматлар ила йўғрилган шеърлар ҳамда ўтган асрнинг буюк шоираси Анна Ахматовадан санъаткорона қилинган таржималар илк марта китоб ҳолда чоп этилмокда.

5Ўзб

Қ56

            Қомусим-бахтим [Матн]: шеърлар/ Тўплаб нашрга тайёрловчи:Ойдиннисо. - Тошкент: Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 52 б. - ISBN 978-9943-5014-0-9: 3500 сўм

 
"Қомусим-бахтим" Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан нашрга тайёрланди. Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, байроғи, герби ҳақидаги шеърлар жамланган.

86.3

Ҳ 25

Ҳамрокулов, Ж.

            Комиллик пиллапоялари [Матн]: / Ж. Ҳамрокулов; Муҳаррир И. Маърупов. - Тошкент: Movarounnahr, 2017. - 112 б. - ISBN 978-9943-12-444-8: 6500  сўм

 

Ушбу рисолада ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш учун энг авволо, инсон ўзини, ўзлигини яхши англаши зарурлиги атрофлича баён этилади. Шунингдек, оилада эр-хотин муносабатлари, фарзанд тарбияси масалалари чуқур таҳлил қилинади.

86.3

Ҳ 35

Ҳафизуллаев, З.

            Исломда саломлашиш одоби [Матн]:/ З. Ҳафизуллаев, Муҳаммад Бобур Йулдош. - Тошкент: MOVAROUNNAHR, 2015. - 64 б. - ISBN 978-9943-12-333-5: 3100 сўм

 
Ушбу рисолада саломлашишнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини оят ва ҳадислар асосида ёритиб бериш билан бирга, халқнинг бирдамлиги, аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги ўзаро муносабатлари шаклланишида саломлашишнинг алоҳида ўрни борлиги ҳақида сўз юритилади.

5 Ўзб

Ҳ 47

Ҳикматова, П.

            Чин муҳаббат қиссаси [Матн]/ П. Ҳикматова; Муҳарир М. Аҳмедова. – Тошкент F.Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2014. - 284 б. - ISBN 978-9943-03-583-6: 25000 сўм

Ёш қаламкаш Приза Ҳикматованинг китобида вафо-садоқат, меҳр- оқибат, поклик ва ҳалоллик каби эзгу ва умрбоқий инсоний туйғулар қаламга олинади. Китоб каҳромони оддий қишлоқ қизи Нурнинг такдири сиз ҳурматли китобхонларни бефарқ қолдирмайди.

5Ўзб

Ҳ 62

Ҳоликов, Абдураззоқ Яхтаний

            Сўз қадри [Матн]/ Абдураззоқ  Яхтаний Ҳоликов . - Tошкент.: Davr Press NMU, 2012. - 96 б. - ISBN 978-9943-4073-5-0: 4200 сўм

Ушбу рисолада сўз кудрати шу қадар буюк эканлигини, унга олам ва ҳаёт мантиғини сиғдира олиш мумкинлигини, ақлни чархлашга, фикрни равон қилишга, қалбни поклашга,жисмни эъзозлашга ўргатадиган доно сўзларни илм ва фан кишилари ўз умрлари давомида ҳаёт уммонининг бир-бирига зид бўлган тўлқинлари ичра сузиб Олам ва Одам, Борлиқ ва Борлик, Эзгулик ва Ёвузлик ҳақида ҳикматларни битдилар ва А.Холиқов ана шу ҳикматларнинг энг сараларини азиз китобхонларга ином этди. 

31.37

Yu-91

Yusupaliyev, R.M.

            Issiqlik elektr stansiyalarida suv tayyorlash texnologiyasi va kimyoviy nazorat: O'zb. Res. Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi tomonidan darslik sifatida tavsiya etilgan/ R.M. Yusupaliyev. - Toshkent: Sano - standart , 2013. - 288 b. - ISBN 978-9943-4108-8-6: 20000 so'm

Kitobda issiqlik energetikasida zamonaviy suv tayyorlash jarayonlari ikki bosqichda; yani, suvga har hil kimyoviy moddalar qo'shish orqali hamda ionitlar yordamida amalga oshirish yoritilgan. Ushbu kitob issiqlik energetikasi sohasi boyicha talim olayotgan talabalar uchun darslik sifatida va bu sohada ishlayotgan xodimlarning issiqlik energetikasida suv tayyorlash jarayonlarini va suv taminotini organishi uchun moljallangan.



Қарақалпақстан Республикасы Мәлимлеме-китапхана орайының арнаўлы сайты
© 2009-2018. Қарақалпақстан Республикасы Мәлимлеме-китапхана орайы
Барлық сораўлар бойынша арнаўлы электрон мәнзилге мүраажат етиң