Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русскомIn English
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
Ўзбекистон республикаси
Президентининг матбуот хизмати press-service.uz
Ўзбекистон республикаси хукумат портали gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси.gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати senat.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши sovminrk.gov.uz
ZiyoNET ахборот-талим портали ziyonet.uz
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси natlib.uz
Республика ахборот-кутубхона маркази infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Янгиликлар

26 май 2018

Қорақалпоғистон Республикасида «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида «Китоб байрами» якунланди
Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини янада юксалтириш, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини ошириш бўйича адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етгазишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида 2018 йил 24 – 25 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Истиқлол» болалар дам олиш марказида «Китоб байрами» булиб ўтди.
Жойлаштирди: admin.


24 май 2018

2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Истиқлол» болалар дам олиш марказида “Китоб байрами” ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифаларини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 майдаги йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари “Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Истиқлол» болалар дам олиш марказида Республика “Китоб байрами” тадбири очилди.
Жойлаштирди: admin.


23 май 2018

«26-май – Халқаро китоблар куни»га бағишланиб 23-май куни Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида китоб кўргазмаси ва ярмаркаси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон қарорига асосланиб ҳамда «26-май – Халқаро китоблар куни»га бағишланиб «Адабий китоблар - маънавий бойлигимиз» мавзусида 23-майда Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетида китоб кўргазмаси ва ярмаркаси бўлиб ўтди.
Жойлаштирди: admin.


19 май 2018

Нукус шаҳрида “Диний экстремизмнинг зарарли оқибатлари тўғрисида” давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги соҳа корхоналари ва ҳудуддаги мобил алоқа операторлари раҳбар ва мутахассислари иштирокида диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият”, ақидапарастлик ва мессионерликнинг зарарли оқибатлари тўғрисида 2018 йил 18 май куни Нукус шаҳрида давра суҳбати ўтказилди.
Жойлаштирди: admin.


18 май 2018

«Энг яхши китобхон оила» танлови
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги нодавлат, нокоммерция, ташкилотлар ва фуқоралик жамиятининг бошқада институтлари қуллаб-қувватлаш жамияти фондининг «Китоблар менинг дустларим» лойихасининг «Амударё» журнали редакцияси қолибликни қулга киритиб, грантга эга булди.
Жойлаштирди: admin.


<< Пред. 1 2 3 ... 16 17 18 ... 41 42 43 След. >>



Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона марказининг махсус сайти
© 2009-2018. Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона маркази
Барча саволлар ойича махсус электрон манзилга мурожат қилинг