Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русскомIn English
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
Ўзбекистон республикаси
Президентининг матбуот хизмати press-service.uz
Ўзбекистон республикаси хукумат портали gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси.gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати senat.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши sovminrk.gov.uz
ZiyoNET ахборот-талим портали ziyonet.uz
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси natlib.uz
Республика ахборот-кутубхона маркази infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган китоб-расмли кўргазма ташкиллаштирилди
2018 йил 9 февраль куни Корақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тадбир доирасида “Бебаҳо мерос эъзози.” деб номланган китоб – расмли кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада Корақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона марказида сақланаётган Алишер Навоий шеърларининг замонавий усулларда чоп этилган кўпжилдлик китоблари тақдим этилган.
Кўргазмада Алишер Навоий асарларига шарҳлар, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига, унинг фалсафий фикрларига оид турли йилларда чоп этилган китоблар намойиш этилди.
Шунингдек, мазкур кўргазмада фойдаланувчилар эътиборига Навоийнинг танланган асарлари, ғазаллари, рубоийлари, ўз асарлари изоҳи, ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий ғояларга йўғрилган хикматлари тақдим этилган. Миллатимизни ғурури, меросимиз асосчиси, ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик намоёндаси, ўзбек халқининг улуғ мутафаккири Алишер Навоий жаҳон адабиёти, маданиятига, инсонлар бахт-саодати, халқ фаровонлиги, мамлакат ободонлиги учун қўшган ҳиссаси беқиёсдир.
Кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар Ахборот-кутубхона маркази китоб фондида мавжуд Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига даҳлдор адабиётлар билан танишиш имконига эга бўлдилар



Жойлаштирди: admin




Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона марказининг махсус сайти
© 2009-2018. Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона маркази
Барча саволлар ойича махсус электрон манзилга мурожат қилинг