Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русскомIn English
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
Ўзбекистон республикаси
Президентининг матбуот хизмати press-service.uz
Ўзбекистон республикаси хукумат портали gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси.gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати senat.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши sovminrk.gov.uz
ZiyoNET ахборот-талим портали ziyonet.uz
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси natlib.uz
Республика ахборот-кутубхона маркази infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказига «Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига 90 йил» мавзусидаги фотоальбом совға қилинди!
2018 йил 12-февралда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказига Нукус шаҳри Билим нашриёти томонидан чиқарилган «Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига 90 йил» мавзусидаги ажойиб фотоальбом китобини совға қилди. Нашрга тайёрлаганлар Гаўҳар Рахманова, жавобгар муҳаррирлар Қалбай Турдиев, Айтмурат Альниязов, Муратбай Нызанов бошчилигида чиқарилди. Фотоальбом учта тилда, қорақалпоқ, ўзбек, инглиз тилларида берилган. Сўзбоши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевнинг «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ишонаманки, насиб қилса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади» деган ажайиб сўзлари билан бошланган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри республикамизда ўз ўрни ва нуфузига эга театрлардан биридир. Бу даргоҳ 90 йиллик тарихга эга. Шу йиллар мобайнида театр халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб, жамиятнинг тараққиёт босқичларида ҳақийқий ҳаёт манзараларини акс эттирган маданий-маънавий масконга айланди. Халқ билан ҳамжиҳат бўлиб, инсонларнинг қувончларини-ю ғам-ташвишларини саҳна асарларида акс эттириб, томошабинлар кўнгилларидан жой олган. Китобта Қорақалпоғистонда театр санъатининг пайдо бўлиши, 1926-1930 йиллардаги «Тонг нури» труппасининг ташкил қилиниши, 1930-1957 йиллар оралигидаги Қорақалпоқ давлат театрининг изланишлар даври, 1957-1991 йиллардаги Қорақалпоқ театрининг баркамоллик қадамлари, Мустаққиллик йилларидаги театрнинг изланишлари ва мувафаққиятлари ҳақида ёзилган. Албатта театр жамоасининг йиллар давомида ижоди спектакллари, опера-балет, концертлерининг фоторасмлари билан ажойиб берилган.
«Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига 90 йил» фотоальбомни совға қилганлиги учун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бундай фотоальбом китоб қуморлар учун катта совға бўлди. Азиз китоб севарлар сизларни Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказига келиб ўқишни тавсия қиламиз.

Жойлаштирди: admin




Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона марказининг махсус сайти
© 2009-2018. Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона маркази
Барча саволлар ойича махсус электрон манзилга мурожат қилинг