Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русскомIn English
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
Ўзбекистон республикаси
Президентининг матбуот хизмати press-service.uz
Ўзбекистон республикаси хукумат портали gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси.gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати senat.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши sovminrk.gov.uz
ZiyoNET ахборот-талим портали ziyonet.uz
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси natlib.uz
Республика ахборот-кутубхона маркази infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Янгиликлар

«Бобур ижоди ёшлар нигоҳида» (Заҳриддин Мирзо Бобур таваллудининг 535 йиллигига) китоб кўргазмаси
2018 йил 12 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида «Бобур ижоди ёшлар нигоҳида» мавзусида китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Азиз китобхонлар сизларни Заҳриддин Мирзо Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишланган китоб кўргазмасида буюк алломаларга бўлган юксак эҳтиромимиз рамзи, уларнинг барҳаёт ижоди билан барчани яқиндан таништиришдан иборатдир. Зеро, олижаноб инсоний ғоялар тараннум этилган асарлар умри боқийдир. Ана шу асарлар билан сизларни таништирсак.
Бобур Заҳриддин Муҳаммад муаллифидаги «Бобурнома» асари - ўзбек намунавий адабиётидаги бебаҳо асарлардан бири. Унда Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Эрон халқлари тарихи, жуғрофиясига оид қимматли маълумотлар бор. Bobur Zahiriddin Muhammad муаллифидаги «Boburnoma» асарининг лотин харифидаги адабиети. Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи, 1999 йили нашриётдан чиққан. Бу асарда шоир ва шоҳ Бобур ҳаёти тасвирланган. Унда улкан, мураккаб шахснинг тарих саҳнасига чиққан кундан бошлаб то ўлимига қадар салкам қирқ йиллик ҳаёти, оилавий муҳити, ижодкор-шоир, олим сифатидаги маънавий руҳий дунёси ёритилади. Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романининг 1990 йили нашриётдан чиққан асари ҳам шоир ва шоҳ Бобур ҳаёти тасвирланган.
Заҳриддин Муҳаммад Бобур ўзининг сермазмун ва баракали ижоди билан жаҳон маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшган буюк сиймолардан биридир. Бобур 1483 йил 14 февраль куни Фарғона вилоятининг пойтахти Андижонда туғилди. Унинг отаси Умаршайх мирзо Темурнинг набираси Султон Абусаид Ммирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, Фарғона вилоятининг ҳокими бўлган. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Умаршайхнинг уч ўғли ва беш қизи бўлиб, ўғиллар орасида Бобур энг каттаси эди. Бобурнинг ёшлиги, асосан, Ахсикант ва Андижонда ўтади. Бобур ёшлигида устози Хожа Мавлоно Қози қўлида таълим олиб, тарих, ҳарби иши, мусиқа ва адабиётга жуда қизиқади.
12 яшар Бобур Фарғона ҳокимиятини бошқара бошлади. Бу вақтда темурийлар салтанатининг аксарият қисми Шайбонийхон тасарруфига ўтган эди. Бобур ўз олдига энг муҳим сиёсий мақсадлардан бири қилиб Мовароуннаҳр феодал ҳокимларининг ўзаро курашлари натижасида парчаланиб кетган давлатни қайта тиклаш вазифасини қўяди.
Шу мақсадда 1445-1496 йилларда Бобур Самарқандни ишғол қилади. Шу аснода Бобурнинг укаси Жаҳонгир Мирзо ва тоғаси Али Дўст фитна уюштириб, Андижонни ўз қўлларига оладилар. Бобур Самарқандни ташлаб Андижон томонга юришга мажбур бўлади, аммо ота вилоятини фақат икки йиллик сарсон-саргардонликлардан сўнггина қайтариб олишга муваффақ бўлади.
Бобур 1530 йилнинг 26 декабрида вафот этади. Дастлаб унинг жасади Жамна дарёсининг чап соҳилидаги Нурафшон боғининг марказий қисмига дафн этилади. 1533 йилда унинг хоқи, васиятига биноан, Қобулга, «Боғи Бобур»га кўчирилади. Қобул ҳақида сўз борар экан, Бобур мақбараси шаҳарнинг энг асосий ёдгорликларидан бири сифатида тилга олинади. Бобур ўзининг қисқа, лекин мазмунли ҳаёти мобайнида қатор шеърий тўпламлар тузди, жаҳонга шуҳрати кетган «Бобурнома» асарини ёзди. «Хатти Бобурий» деб номланган янги алифбони тузди, аруз, қофия, мусиқа ва ҳарб ишига оид рисолалари билан илмга маълум ҳисса қўшди. У нафақат ўзбек адабиётида, балки жаҳон адабиёти тарихида муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Ушбу маълумотларга тўлиқ эга бўлиши учун Ахборот-кутубхона марказимизга ташриф қилинг, биз сизга хизмат кўрсатишга тайёрмиз.







Жойлаштирди: admin




Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона марказининг махсус сайти
© 2009-2018. Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона маркази
Барча саволлар ойича махсус электрон манзилга мурожат қилинг