Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русскомIn English
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
Ўзбекистон республикаси
Президентининг матбуот хизмати press-service.uz
Ўзбекистон республикаси хукумат портали gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси.gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати senat.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши sovminrk.gov.uz
ZiyoNET ахборот-талим портали ziyonet.uz
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси natlib.uz
Республика ахборот-кутубхона маркази infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Кутубхонамизга келган янги адабиётлар. Апрель-2018
 

И(Амер)

А 85

Астуриас М. А.

            Сеньор Президент: роман/ М. А. Астуриас ;  Рус тилидан  таржимаси: О. Абдуллаев. -  Тошкент:  O'zbekiston, 2016. - 280 б.

 ISBN  978 - 9943 - 28 - 753 - 2:

20000 сўм

 

1946 йилда  эълон қилинган Сеньор Президент романи ҳам жаҳондаги жуда  кўп тилларга таржима қилинган. Унда  мустабид  тузум ҳукмронлиги ва зўравонликдан азият чеккан бутун бир халқнинг  фожиали ҳаёти катта маҳорат билан  ёритиб  берилган.

5Ўзб

Ж 13

Жабборов Р.

            Жаҳолат асираси: Бегона юртларда бахт излаган Маҳзунанинг аянчли қисмати ҳақида қисса/ Р. Жабборов. -  Тошкент:  Янги аср авлоди, 2017. - 256 б. - ISBN 978 - 9943 - 27 - 776 - 2: 14500 сўм.

 

Китоб - қаҳрамони - Маҳзуна ҳам орзулари осман  қадар буюк,  қалби меҳрга лиммо - лим, айни пайтда бахтга ташна қиз эди.  Исми  тақдирини ҳам маҳзун қилиб қўйган қиз  бошидан кечирган беҳисоб азоб ва  кўргиликлар, она Ватан соғинчи  - бир аёл умрини, бегона юртда бахт излаган, алалоқибатда бахтсизликка дучор бўлган бир аёл орзуларини чилпарчин қилиб юборди.

И(Хит)   

З - 60

Зи Мэнг

            Донишмандлик сабоғи: суҳбатлар, мунозаралар, ҳикматлар/ Мэнг Зи; Тақризчилар: Б. Назаров. - Тошкент:  Янги аср авлоди, 2015. - 192 б. - ISBN 978 - 9943 - 27 - 546 - 1: 11200 сўм.

Мазкур таржима асари сизни Хитой мутафаккирларидан бири Мэнг - Зининг шонли ҳаёти ва ижоди билан илк бора таништиради. Унинг одам ва олам ҳақидаги ҳар қандай жимжимадорликларидан ҳоли халқчил,  пурмаъно ҳикматлари, фавқулотда  теран мушоҳадалари ҳаётий ҳамда ҳақиқийлиги билан кишини мулоҳаза юритишга чорлайди.

5Ўзб

Н 55

Ниёз А.

            Тақдир кўнғироги: қисса/ А. Ниёз. -  Тoшкент:  Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 216 б. - ISBN 978 - 9943 - 4911 - 2 -0: 19000 сўм.

 Ёшлик журнали кутубхонаси

 

Ушбу қиссада бир инсоннинг руҳий қийноқлари, қувончу изтироблари қизиқарли воқеалар воситасида қаламга олинган. Асар ҳаётий лавҳаларга бой. Китоб ана шу жиҳатлари билан ўқувчилар эътиборини қозонади, деган умиддамиз.

51.1(5Ў)4

О - 58

            Онанинг саломатлиги - фарзандингиз бахти/  Тўплаб нашрга тайёрловчи: И. Шокирова. - Тошкент: Sano - standart, 2016. - 64 б. - ISBN 978 - 9943 - 4620 -4 - 5: 3000 сўм.

 Халқ табобати хазинасидан

Ҳар  оиланинг бахт - иқболи, аввало онанинг саломатлигига боғлиқ. Соғлом онадан  соғлом фарзанд  дунёга келади. Хўш, бу саодатга эришиш учун аёллар нималарга диққат қилмоқлари лозим? Ушбу рисолада ана шу ҳақи   да батафсил маълумот, қимматли маслаҳатлар берилган.

С(Турк)

О - 90

Отсиз Ҳ. Н.

            Кўкбўриларнинг тирилиши: Тарихий роман/ Х. Н. Отсиз;  Туркчадан таржимаси: Т. Каҳҳор. -  Тошкент:   O'zbekiston, 2015. - 184 б. - ISBN 978 - 9943 - 28 - 174 - 5: 11200 сўм.

 

Ушбу тарихий романда Буюк турк хоқонлиги, яъни Кўктурк давлатининг асоратдан қутулиши - Тунюқуқ давридаги курашлар, ўша даврдаги кишиларнинг ўзига хос турмушлари, севги ва садоқат, дўстлик ва душманлик, тубанлик ва улуғлик каби инсоний ҳислатлари мароқли воқеа - ходисалар воситасида ёритилган.  

И(Турк)

О - 90

Отсиз Ҳ. Н.

            Кўкбўриларнинг ўлими: Тарихий роман/   Ҳ .Н. Отсиз;  Туркчадан  таржимаси: Т. Қаҳҳор. -  Toшкент:   O'zbekiston, 2015. - 328 б. - ISBN 978 - 9943 - 28 - 173 - 8: 16000 сўм.

Қизиқарли, содда ва шоирона тил билан ёзилган бу роман ёшларга ўтмишдаги  аждодларимизнинг турмуши, қаҳрамонликлари, эл - улус, ватан истиқлоли учун олиб борган фидойиларча курашлари ҳақида ҳикоя қилади.

И(Кор)

П 16

Пак В. Со.

            Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми: Автобиографик роман/ В. Со. Пак; Корейс тилидан таржимаси:  В. Со Пак. -  Тoшкент:  Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 256 б. - ISBN 978 - 9943 - 4914 - 3 -4: 17500 сўм.

Aннотация: Жонубий Кореялик машҳур  адиба Пак Ван Со қаламига  мансуб "Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми" номли романда худди шундай чуқур фалсафий ғоялар илгари сурилади. Ўкувчи қалбида эзгуликка, ёруғ келажакка ишонч, урушга, ёвузликка нисбатан нафрат уйғотади.

66.3

Р 33

Рахимбоева К.

            Туйлар муборак: Публицистик мақолалар/ К. Рахимбоева. -   Тошкент:  Адолат, 2017. - 80 б. - ISBN 978 - 9943 - 4770 - 8 -7: 13000 сўм.

 

Ушбу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, журналист К. Рахимбоеванинг мулоҳазали мақолалари жамланган.

84(4Ингл)   

Р 49

Рид Т. М.

            Бошсиз чавандоз: роман/ Т. М. Рид. -  Тошкент:  Янги аср авлоди, 2017. - 464 б. - ISBN 978 - 9943 - 27 - 784 - 7: 21300 сўм.

 

Бошсиз чавандоз Майн Рид ижодий меросининг дурдона асари ҳисобланади. Ўқувчи романни ўкиш давомида хақиқий муҳаббат ҳамиша қадрланишини, адолат ноҳақлик устидан ғалаба қилишини, эзгулик ёруғ кунларга етказишини асар қаҳрамонларининг ўзаро муносабатлари орқали қалбдан ҳис қилади.

И(Амер)

Ч - 34

Чейз Ж.

            Ўғри: роман/ Ж. Чейз; Тақризчи: М. Чоршанбиев. - Toshkent: Sano - standart , 2017. - 192 б. - ISBN 978 - 9943 - 4882 - 7 - 4: 9300 сўм.

 

Қадирли китобхон, детектив асарлар  устаси Жеймс Чейзнинг ушбу «Ўғри» номли  романида арзимаган айб туфайли қамалиб чиққан йигитнинг кейинги саргузаштлари  бой ҳаёти қаламга олинган.

И(Амер)

Ч - 34

Чейз Ж.Х.

            Данғиллама ховлидаги ўлим: детектив роман/ Ж.Х. Чейз;  Рус тилидан таржимаси: Ж. Х. Чейз. -  Тошкент:  O'zbekiston, 2016. - 288 б. - ISBN 978 - 9943 - 28 - 687 - 0: 14300 сўм.

Қизиқарли сюжетларга бой мазкур китоб детектив ишқибозларига манзур бўлади, деб уйлаймиз.

И(Амер)

Ш 43

Шелдон С.

            Тақдир тегирмони: роман/ С. Шелдон; Тақризчи: Ф. Равшонов. - Тошкент: Сано - стандарт, 2012. - 288 с. - ISBN 978 - 9943 - 396 - 33 - 3: 13000 сўм.

 

Адибнинг китобхон эътиборига ҳавола этилаётган «Тақдир тегирмони» романида Ғарб  олий доираларининг  кирдикорлари, сиёсий қарорлар қабул қилиш услуб ва ички можаролари, ҳаёт гирдобига тушиб қолган кишиларнинг аччиқ қисмати ва руҳий кечинмалари ҳаққоний тасвирланган.

83.3(5У)

Қ 35

Қаҳҳор  А.

            Ёшлар билан суҳбат: Мақолалар, суҳбатлар, тақриз, нутқлар, ёзишмалар ва архив ҳужжатлари асосидаги янги материаллар/ А. Қаҳҳор; Масъул муҳаррир: Д. Рафикова. -  Тошкент: Akademnashr, 2017. - 160 б. - ISBN 978 -9943 - 4910 - 6 - 9: 14500 сўм.

 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг 110 йиллиги муносабати билан  чоп этилаётган «Ёшлар билан суҳбат»  тўпламида адибнинг адабий танқидий мақолалари,  шогирдларига  ёзган мактублари,  тақризлари, суҳбатлари, нутқлари жамланган.

5Ўзб

Қ 42

Қилич Н.

            Ойдин  тонгдай намозшом: Севги ҳикоялари/ Н. Қилич. -  Тoшкент:  Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 368 б. - ISBN 978 - 9943 - 03 - 934 - 6: 34000 сўм.

 

Азиз китобхон, мазкур  тўпламда севимли ёзувчингизнинг севги ва муҳаббат ҳақидаги энг сара ҳикояларини жамладик.Ёшлик,  севги, муҳаббат ҳақидаги дил сўзлари, қалб кечинмалари, дил изтироблари сизни бефарқ колдирмаслигига ишонамиз.

81.2-03

Қ 64

Қошғарий М.

            Девону луғати - т - турк: Туркий сўзлар девони/ М. Қошғарий ; Нашрга тайёрловчи: К. Содиқов. -  Тoшкент:  Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 488 б. - ISBN 978 - 9943 - 03 - 972 - 8: 68500 сўм.

 

Нашр кенг илмий оммага - филологлар, тарихчилар, манбашунослар ва шунга ёндош соҳа эгаларига,  талабаларга  ҳамда кенг китобхонларга  мўлжалланган.  Асар 1963 йилдан буён илк бор нашр қилинмокда.

5(Ўзб)

Қ 80

Қурбон Ш.

            Ҳикматлар анжумани:   Тўртликлар. Шеърга тушган ҳадислар                           / Ш. Қурбон;  Масъул муҳарирлар: А. Турсунов,  М. Шайх  Абдулазиз. -  Тошкент:  Sharq , 2016. - 288 б. - ISBN 978 - 9946 -26 - 387 - 1: 10000 сўм.

 

Ўзбек шеърияти бошиданоқ маърифат гулшани бўлиб, қалбларга зиё улашиб келади. Бунда маънавиятимиз сарчашмаларидан  ҳикматлар, териб, одамийлик фазилатларини неча - неча авлод ўзлаштирган.

5Ўзб

Ҳ 24

Ҳамсун К.

            Очлик: Роман/ К. Ҳамсун; Рус тилидан таржимаси: К. Мирмуҳамедов. -  Тoшкент:  Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 208 б. - ISBN 978 - 9943 - 03 - 948 - 3: 18300 сўм.

 Жаҳон  адабиёти журнали кутубхонаси

 
Норвег  адабиётининг энг  машҳур  вакили Кнут Ҳамсун ижодини шеъриятдан бошлайди. Бироқ 1890 йилда ў ёзган "Очлик"  романи  адибга фақат Норвегияда эмас,  ундан ташқарида ҳам катта  шуҳрат  олиб келди.

Р2

В19

Васильев Д.

            Званый и избранный: Фантастический роман/ Д. Васильев. - Ташкент:   Узбекистан , 2016. - 392 б. - ISBN 978 - 9943 - 28 - 501 - 9: 27000 сўм.

В романе  бездомный  пес - Рыжик наделен добротой и безоглядной преданностью своим хозяевам, он готов  защищать их до последней минуты своей жизни.

С(Ўзб)

Г94

Гулям Г.

            Озорник: повесть/ Г. Гулям; Пер. с узбекского А. Наумова. - Ташкент:  Sharq, 2016. - 232 б. - ISBN 978 - 9943 - 26 - 140 -2: 8500 сўм.

 

Много  разных приключений - веселых и грустных, смешных и вызывающих слезы - пришлось пережить герою этой книги. А все - таки, в конечном счете, с носом остались  те, кто сами хотели дурачить и одурачивать других.



Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона марказининг махсус сайти
© 2009-2018. Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона маркази
Барча саволлар ойича махсус электрон манзилга мурожат қилинг