Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, Муқимий кучаси 48 жой

Телефон: 8 (361) 222-57-76

Иш вақти:
ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: якшанба

Санитар куни:
ҳар ойнинг оҳирги жума куни.

ҚарақалпақшаНа русском
 
Сайт буйича излаш
Фойдали ресурслар
Ўзбекистон республикаси
Президентининг матбуот хизмати press-service.uz
Ўзбекистон республикаси хукумат портали gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси.gov.uz
Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенати senat.uz
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши sovminrk.gov.uz
ZiyoNET ахборот-талим портали ziyonet.uz
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси natlib.uz
Республика ахборот-кутубхона маркази infolib.uz
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Кутубхонамизга келган янги адабиётлар. Апрель-2019
 

5(Бело)

А 46

Алексеевич, Светлана

Урушнинг аёлга ёт қиёфаси [Матн] /С. Алексеевич; Рус тилидан таржимаси Я. Қўчқоров. - Тошкент: F. Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 272 б. - ISBN 978-9943-03-983-4(муқова): 37000 сўм

 

Йигирма биринчи аср энг юксак технологияларни кашф этди, электрон алоқани такомиллаштирди, космик фазони ўзлаштириш борасида янги қадамлар қуйди. Айни пайтда ух халқаро терроризм, гиёҳвандлик, ядро уруши хавфидек даҳшатли балоларга қарши изчил курашмоқда. Бу кураш жараёнида бадиий адабиётининг ҳам кафолатли ўрни бор. Ушбу асарда Иккинчи жаҳон уруши даврида минг бир машаққат чиғириғидан ўтган икки юздан ортиқ жабрдийда аёлларнинг хотиралари ўз аксини топган. Асар инсонни тинчлик деган олий неъматни кўз қорачигидек асрашга, ёруғ оламидаги ҳар бир тирикликни авайлашга даъват қилиши билан қимматлидир.

5Ўзб

Г19

Ганди М. К.

Менинг ҳаётим [Матн]/ М. К. Ганди; Русчадан таржимаси А. Файзулла. - Tошкент: Ўзбекистон, 2018. - 256 б. - ISBN 978-9943-25-636-1 (муқова): 23500 сўм

 

Ҳар бир миллатнинг шаклланиши, албатта, биринчи галда унинг фарзандлари қалбидаги ватанпарварлик туйғусига таянади. Бу жихатдан Маҳатма Гандининг ҳаёт йўли энг яхши мисолдир. Китоб равон, тушунарли тилда ёзилган бўлиб, китобхон учун англашилиши қийин бўлган ўринлар деярли учрамайди.

(5Турк)

Г 95

Гунтекин Рашод Нури

Чолиқуши/ [Матн] / Рашод Нури Гунтекин; Туркчадан таржимаси: Исмолий Мирзаколан. - 2-нашри. - Тошкент: O'qituvchi нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2018. - 456 б. - ISBN 978-9943-22-235-9(муқова): 24000 сўм

Умумтуркий ва жаҳон адабиётининг баркамол асарларидан бири бўлган " Чолиқуши" романи яратилганига ҳам салкам 100 йил бўляпти. Забардаст турк адиби Рашод Нури Гунтекин қаламидан йўғрилган ушбу фасоҳатли асарнинг таниқли ёзувчи ва таржимон М.Исмоилий томонидан қилинган ўзбекча таржимаси ҳам бир йигит умрини шараф билан яшади. Бу 2-нашрида аввалгиларини айнан такрорлаган ҳолда биргина «Қушотаси» манзили ўрнида Мармар денгизида мавжуд Қушадаси оролининг аслиятдаги туркча номини тиклаш баробарида арзимас услубий тузатишлар киритилган.

2(Рус)

Д 74

Достоевский Ф. М.

Иблислар [Матн]: роман.2- жилдлик:1-жилд / Ф. М. Достоевский; Рус тилидан таржимаси И. Fафуров. - Тошкент: O'qituvchi нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2018. - 424 б. - ISBN 978-9943-22-214-4 (муқова): 23712 сўм

Ф. М. Достоевский ўзи бир жаҳон -уни қанча ўргансангиз кам. "Иблислар" романи буюк ёзувчи ижодининг баланд чўққиларидан экани маълум. Инсон психологиясини нозик ва теран ёритиб берувчи бу мураккаб тўқимали асарнинг воқеалари ҳақида ёзилган.

5(Груз)

Д 87

Думбадзе Нодар

Мен бувим, Иликова Илларион [Матн]: роман / Нодар Думбадзе; Рус тилидан таржимаси: Мухтор Худойқулов. - Tошкент: O'zbekiston, 2018. - 216 б. - ISBN 978-9943-28-625-2 (муқова): 17000 сўм

Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур романида ҳаётда учрайдиган камчиликлар ҳажв йўли билан қаламга олинган. Дўстлик, тотувлик, севги каби хислатлар улуғланган.

5Ўзб

Ё 93

Ёқубов Одил

Осий банда. Хотиралар. Қарноқ [Матн]: асарлар/ О. Ёқубов; масъул муҳаррир А.Жўраев. - Tошкент: O'zbekiston , 2018. - 192 б. - ISBN 978-9943-01-823-5 (муқова): 12300 сўм

Одил Ёқубов бу асарларни халқ учун ёзган. У ҳамон халқнинг хизматида камарбаста. ХХ асрнинг улкан адибларидан бири Одил Ёқубовнинг унинг вафотидан сўнг дунё юзини кўраётган бу китобига адибнинг оҳирги йилларда қаттиқ тер тўкиб ёзган " Осий банда", «Хотиралар», «Қарноқ» сингари бадиий асарлари жамланди. Уларда адиб турғунлик деб аталган йилларнинг мураккаб, зиддиятли ўта драматик воқеаларни қаламга олган.

5Ўзб

Ж 47

Жўрабек Шавкат

Иккимиздан қолган хотира/ Шавкат Жўрабек. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. - 176 б. - ISBN 978-9943-27-273-6: 7500 сўм

Шоирнинг қувончлари, армонлари, дардлари, изтироблари, қўйингки, юрагидаги жамики

кечинмалари унинг шеърларида бўй кўрсатади. Сатрларга кўз югуртираркансиз, гўёки ўша қувончли, ғамлари билан яшаётган шоир сиймоси қаршингизда тургандек бўлаверади. Ҳаваскор ижодкор ўз ижод намуналаридан сараланган гулдастани илк бора ўқувчиларга ҳавола этмоқда.

83. 3(5Ў)

К 98

Кўчимов, Абдусаид

Мен шоирман, истасангиз шу.../ А. Кўчимов; муҳаррир: А. Назар. - Тошкент: F. Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 292 б. - ISBN 978-9943-5152-1-5 (муқова): 28000 сўм

Яхши инсонлар суҳбати кишига қувват бағишлайди, маънан юксалтиради. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов иштирок этган гурунглар ёритилган. Халқимиз ардоғидаги бу инсоннинг фикр-хаёллари, кечинмалари, у кишини ўйга толдирган ҳолатлар ва хотиралар билан яқиндан танишиш истагидагилар учун бу китоб айни муддао бўлиши шубҳасиз.

ИФР

М 44

Мериме, П.

Карл салтанатининг йилномаси [Матн]/ П. Мериме. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2018. - 512 б. - ISBN 978-9943-20-361-7 (мукова): 34000 сўм

 

П. Мериме ўз асарларида саёҳатлари давомида тўпланган тарихий воқеаларини инсон тақдири билан омихта ҳолда қизиқарли услубда баён килади. Миллий колоритнинг тарихий анъаналар, бадиий бўёклар орқали таъсирчан ва ҳаққоний образларда тасвирлайди.

5 Ўзб

М 54

Мирзо, Алишер.

Каллахоналик йигитча [Матн]: роман/ А. Мирзо. - Тошкент: Fафур Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 304 б. - ISBN 978-9943-5213-1-5: 28000 сўм

 

Каллахоналик йигитча Алишернинг болалик, ўсмирлик ва уни катта ҳаёт саҳнасигача етаклаб келган бирда қувончли, бирда қайғули ўйга толдирадиган ғаму ташвишига шерик қиладиган воқеалар қандай бўлса, шундайлигича қоғозга туширилган. Китоб қаҳрамони-муаллифнинг ўзи.

63.3 (5Ўз)

М 54

Мирзо, Кенжабек.

Буюк Термизийлар [Матн]: термиз тазкираси/ К. Мирзо. - Тошкент: Ўзбекистон милий энциклопедиясы, 2017. - 528 б. - ISBN 978-9943-07-471-2: (муқова): 38000 сўм

 

Ушбу "Термиз тазкираси" рукнидаги "Буюк термизийлар" китобига қадимий Термиз ва Чағониён ҳудудида ўтган 90 нафар азиз-авлиё, уламо ва фузало, шоир ва адиб Термизий ҳамда Чагонийлар зикр қилинди.Шу билан бирга муайян муддат Термиз шаҳрида яшаб,илм ва ижод билан шуғулланган шахслар маноқиби ҳам китобдан ўрин олган.

И(Англ)

М 78

Моэм, Сомерсет

Ажал таъқиби [Матн]/ Сомерсет Моэм. Рус тилидан таржимаси М. Омон. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2018. - 272 б. - ISBN 978-9943-20-360-0 (муқова): 20 000 сўм

Машҳур инглиз адиби ва драматурги Сомерсет Моэм "Инсоний уқубатлар залвари", "Ой ва чака", "Театр" каби ўнлаб романлари, "Казуарин дарахти", «Давра» каби ҳикоялар ва пъесалар тўпламлари билан жаҳон адабиётида ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Ушбу асарларида қаҳрамонларнинг руҳий оламини теран очиб бергани, бадиий сўз имкониятларини юксак маҳорат билан намойиш этган, инсон руҳиятининг мураккаб дунёсига олиб киради, ҳаётга янгича назар билан - ҳам қувониб, ҳам кулиб қарашга мажбур этади.Ушбу ҳикоялар ўзбек тилида тўплам ҳолида илк бора нашр этилмоқда.

5Ўзб

Н14

Навоий ғазалиёти талқинлари [Матн] / Тўпловчи, тузувчи, нашрга тайёрловчи Нусратулло Жумахўжа. - Tошкент: O'zbekiston НМИУ, 2018. - 384 б. - ISBN 978-9943-28-849-2: (муқова). 41280 сўм

 

Ушбу китоб халқимизнинг Навоийни тушуниши, англаши сари хизмат қиладиган муҳим манба бўлади. Ушбу китобда таниқли олимлар ва шоирлар томонидан Навоий асарларига ёзилган сара шарҳлари тўпланди.

5Ўзб

О-86

Отабек Шодмон

Агар ошиқлигим айтсам [Матн]:Севги ҳикоялар /Шодмон Отабек - Tошкент: O'zbekiston , 2016. - 168 б. - ISBN 978-9943-28-468-5 (муқова): 12000 сўм

 

Ушбу тўпламда таниқли ёзувчи Шодмон Отабекнинг муҳаббат ҳақидаги ҳиқоялари жамланган. Ҳикоя қаҳрамонларининг кўнгил кечинмалари, муҳаббат изтироблари сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз

63.3(5Ў)

С 33

Сатимов Fофуржон

Бобурийлар салтанатида давлат бошқаруви/ F. Сатимов;Такризчилар: Р. .Фармонов, З. Машарибов- Tошкент: O'zbekiston, 2018. - 128 б. - ISBN 978-9943-28-908-6: 9300 сўм

 

 

Улуғ аждодимиз, буюк давлат арбоби, маҳоратли саркарда, қомусий аллома ва шоир Заҳридиддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти жуда серқирра ва сермазмундир.Бизга маълум бўлган илимий адабиётларда бу комил инсоннинг буюк саркарда, адолатли давлат бошқарувчиси ва бунёдкор ҳукмдорлик сифатлари деярли ўрганилмаган. Шарқ ва Fарб мамлакатларида Бобурийлар сулоласи ҳақида ўнлаб илмий-тарихий ва адабий асарлар яратилди. Бу асарларнинг кўплари бобурий шаҳзодаларнинг замондошлари томонидан яратилган бўлиб, асар муаллифларининг аксарияти ўша даври воқеаларида иштирок этган. Бу асарлар Ҳиндистонда уч ярим асрга яқин вақт давомида ҳукмронлик қилган бобурийлар сулоласи ҳақида қимматли маълумотлар беради.

83.3

Т 71

Тошбоев Олим

Абадий замондош Шукур Холмурзаев ҳаёти ва ижодий фаолиятидан лавҳалар [Матн] / О. Тошбоев. - Тошкент: F.Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 480 б. - ISBN 978-9943-5213-0-8: (муқова): 31000 сўм

 

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, улуғ адиб Шукур Холмирзаевнинг асарларини ўқимаган ўзбек ўқувчисини топиш амримаҳол. Бетакрор ҳиқоялари, жозибадор қиссалари, юксак савияли романлари аллақачон ўзбек адабиётининг нодир жавоҳирларига айланиб улгурган. Ушбу китобда сиз ўша асарларнинг ёзилиш тарихи, сабаби, умуман, адибнинг ҳаётда ва ижодда қандай шахс бўлганини билишингизга ёрдам беради.

5(Тож)

Ф 67

Фирдавсий Абулқосим.

Шоҳнома [Матн]: достон./ А. Фирдавсий. Таржимонлар: Ш.Шомуҳамедов, Назармат, Ҳ.Fулом -Тошкент: О'zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2018. – 704 б. - ISBN 978-9943-07-596-2: (муқова.) 49440 cўм

 

Мазкур достон мукаммал тартибга солинган бўлиб, композицияси ҳам жуда пухта.Фирдавсий ўзининг бу улкан асарида жуда кўп фалсафий ғоялар, ижтимоий масалаларни илгари суради, ажойиб характерларни яратади, пейзажлар чизади.Жанг саҳналарини тасвирлайди.

2(Рос)

Ч 51

Чехов, А. П.

Бўйинга осилган Анна [Матн]: ҳикоялар / А. П. Чехов. - Тошкент: O'qituvchi НМИУ, 2018. - 416 б. - ISSN 978-9943-22-203-8. - (муқова): 24500 сўм

 
Ушбу тўплам жаҳон адабиётида реалистик ҳиқоялари билан танилган машҳур рус ёзувчиси А.П. Чеховнинг Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Мирзакалон Исмоилий, Одил Раҳимий ва бошқалар томонидан ўзбек тилига ўгирилган сара ҳикояларидан тузилган. Ҳар бир ҳикояни бетакрор драма – руҳий ғалаёнлар, зиддиятлар билан тасвирлаган.

5 Ўзб

Ш-48

Шермухаммад Fафур.

Қудуқ [Матн]: қиссалар ва ҳиқоялар/ Г. Шермухаммад. - Tошкент: Sharq, 2018. - 240 б. - ISBN 978-9943-26-657-5: 23500 сўм

Шермухаммад Fафурнинг бу «Қудуқ» китобида бош қаҳрамон Лаллайнинг соддалиги туфайли бошидан кечирган қийнчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

5(Кор)

Ш 53

Шин Кёнг Сук

Онамни ўз паноҳингда асра [Матн] / Кёнг Сук Шин; Корейс тилидан таржимаси С. Тажимуратов. - Тошкент: F.Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 236 б. - ISBN 978-9943-5013-7-9: 28000 сўм

Дунёда она мадҳидан муқаддас ва беғараз мавзу йўқ. Бу инсонийлик, олийжаноблик, фарзандлик, бурчи, онанинг қадр-қиммати, унинг улуғворлиги, унга садоқат, вафодорлик, иззат-ҳурмат ҳақида сўз юритар эканмиз, ушбу асарда ана шу инсоний туйғулар, ширин ҳислар мағрур ва қувонч изтироб билан тасвирлаб берилган.

5(Ўз)

Ш-97

Шуҳрат.

Танланган асарлар[Матн] / Шуҳрат; Сўз боши муаллифи Н. Жураев. - Тошкент: Sharq, 2018. - 760 б. - ISBN 978-9943-26-657-5: (муқова): 58000 сўм

Романнинг биринчи ва иккинчи қисмлари "Шарқ юлдузи" журналининг 1965 йил 7-8- сонларида босилди, аммо давоми тўхтатиб қўйилди. Шуҳрат ўзбек адабиётимизда биринчи бўлиб қатағон қурбонлари ҳаётини ичдан ёритиш, бу мудҳиш ҳодисанинг туб моҳиятини очиш, «халқ душмани» деб қораланган аслида киму, ўша кезлари ўзларини совет ҳокимияти посбонлари, социалистик ғоялар ҳимоячиси деб санаганлар ким-уларнинг асл қиёфасини кўрсатишга жазм этади. Роман муаллифи анна шу мураккаб вазият туфайли қалбидаги туғёнларини-юртнинг чин ўғлонларга бўлган чексиз мурувват, меҳр-муҳаббатини, хоин, хиёнаткорларганисбатан қаҳр-ғазабини, дўсту душманни бир хил қисматга мубтало этган мудҳиш ҳодисага нисбатан изчил муносабатини ошкора изҳор этади.

Сб 2

Э 62

Энг сара Америка ҳикоялари [Матн]/ Таржимонлар Д. Собирова, Р. Жабборов. - Тошкент: F. Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 264 б. ISBN 978-9943-5293-0-4: 31000 сўм

Америка Қўшма Штатлари бадиий адабиётининг ўзига хос энг муҳим хусусиятларидан бири - ушбу мамлакат ёзувчилари ижодида ҳикояга роман ёки қиссадагидан кам эътибор берилмаслигидир. Ушбу тўпламдан узоқ йиллар давомида газета саҳифаларида чоп этилган АҚШ адибларининг ҳиқоялари ўрин олган.

83.3(5Ўз)7

F 46

Fира - шира шомдан оппоқ тонггача/ [Матн]: туплаб,нашрга тайёрловчи М. Фозилов. - Тошкент: F. Fулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2017. - 268 б. - ISBN 978-9943-03-932-2: 28000 сўм

Мана шу йиллар давомида у ўз танлаган йўлидан, мақсадидан оғишмай, сидқидилдан хизмат қилиб келяпти. Бу гапларни қўлингиздаги "Fира-шира шомдон оппоқ тонгача" деб номланган китобга киритилган адиб ҳақидаги мақолалар, шеърий алқовлар, жадалхатлару мактублар ҳамда қувноқ ҳангомалар тасдиқлайди.

5 Ўзб

Ҳ19

Ҳайит,Тўлқин

Баҳоуддин Нақшбанд ёхуд буроқ водийси қиссаси [Матн]: Қайта нашр/ Т. Ҳайит. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2018. - 448 б. - ISBN 978-9943-20-403-4 (муқова): 26500 сўм

Асарда Баҳоуддин Нақшбанднинг инсон маънавий оламини бойитиш, юрт озодлиги ва ободлиги йулида Амир Темур соҳибкирон хазратлари билан бир сафта қадам ташлаганлиги бой тарихий мўътабар манбаалар асосида ҳиқоя қилинади. Шунингдек ишларда ота-боболаримиз, момоларимизнинг ўрнини кўрсатиш мақсадида Дилдорбегим каби ватанпарварларнинг қиёфалари ҳам ўз аксини топган.

5Тук

Ҳ 31

Ҳасанов, Фахриддин.

Турон халқлари харбий санъати [Матн]/ Ф. Ҳасанов. - Тошкент: Ўзбекистон милий энциклопедияси, 2018. - 440 б. - ISBN 978-9943-07-587-0: 38000 сўм

Ушбу китобда муаллиф туркий халқларнинг ҳарбий санъат соҳасига қўшган ҳиссалари ҳақида ҳикоя килади. Кўплаб тарихий манбалар, илмий адабиётлар асосида тўпланган бой манбаларга таянган ҳолда Туронзамин халқларининг милоддан аввалги I-минг йилликдан милодий XV асргача, яън, Амир Темур давригача бўлган вақт оралиғида ҳарбий санъат соҳасида эришган ютуқлари, олиб борган жанглари тафсилоти, қурол-яроғлари, қўшин тузилиши, сиёсий-ҳарбий тизими ҳақида ноёб илмий маълумотларни тақдим этади.

5Ўзб

Ҳ-71

Ҳошимов, Набижон

Чаёнлар суқмоғи [Матн]/ Н.Ҳошимов; Тақризчилар: О.Фармон, О. Вейсал - Тошкент: O'zbekiston НМИУ, 2018. - 448 б. - ISBN 978-9943-25-491-6: (муқова.)25500 сўм

Асар Ўзбекистон озодликка эришгач, эндигина тараққиёт сари дадил қадам ташлаётган даврда бўлиб ўтган реал тарихий воқеаларга асосланган бўлиб, муаллифнинг бадиий тўқималари билан янада бойитилган. Роман кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.

5 Ўзб

Ҳ 71

Ҳошимов Ўткир.

Баҳор қайтмайди [Матн]: киссалар/ Ў. Ҳошимов. - Tошкент: Oqituvchi нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2018. - 240 б. - ISBN 978-9943-22-238-0: 17000 сўм

Ушбу китобда адибнингалбинга қулок сол" ва "Баҳор қайтмайди" қиссалари ўрин олган.Бу қиссаларда севгининг сеҳр ва қувончлари, изтироб ва армонлари ғоят ҳаётий, таъсирчан акс этган.

5(Ўз)

Ҳ-71

Ҳошимов, Ўткир.

Икки эшик ораси [Матн] / Ў. Ҳошимов. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2018. - 688 б. - ISBN 978-9943-27-754-0: (муқова): 31000 сўм

Этиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови , ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳорат билан қалам тебратган.

P2

G-61

Gogol, Nikolay.

Dahshatli intiqom [Matn]: qissalar/ N. Gogol. - Toshkent: O'zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2018. - 288 b. - ISBN 978-9943-07-416-3: 17000 su'm

Ushbu kitobda yozuvchi mazkur asarni afsona rivoyat, ertak shuningdek, onasidan eshitgan hikoyalari asosida yozgan. Asar qahramonlari g'ayritabiiy kuchlarga ishonuvchi sodda qishloq odamlari.

Р2

О-42

Одиссонова Галина

Петля и сеть [Текст]: триллер/ Г. Одиссонова, В. Нестеров; - Ташкент: ИПТД «O'qituvchi», 2012. - 448 с. - ISBN 978-9943-02-538-7 (в пер.): 16000 сўм

Герои книги переживают серьезнейшие психологические испытания, накал страстей словно воспламеняет страницы, герои побеждают или терпят крах благодаря стойкости их нравственных устоев или по причине бездумного или безответственного скольжения по жизни. Книга рассчитана для широкого круга читателей.

Р2

С 18

Сумин, Виктор

День последний и первый [Текст]: роман / Виктор Сумин. - Ташкент: Изд.-полиграфический творческий дом им.Г.Гуляма, 2018. - 176 с. - ISBN 978-9943-5217-4-2 (в пер.): 22000 сўм

В основу романа положена биография узбекского разведчика Бахрама Ибрагимова.При подготовке рукописи автор использовал архивные материалы Службы государственной безопасности Узбекистана, других учреждений страны, личные воспоминания ветеранов госбезопасности Республики. Книга рассчитана на самый широкий круг читателей, в первую очередь, молодежь.



Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона марказининг махсус сайти
© 2009-2018. Қорақалпоғистон Республикасининг ахборот-кутубхона маркази
Барча саволлар ойича махсус электрон манзилга мурожат қилинг